Ўзбекистонлик истеъдодли теннисчи Камола Умарова Нидерландияда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида ташкил этилган турнирда бош совринни қўлга киритди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

Камола жуфтлик баҳслари финалида Жанубий Африка Республикаси вакили Зоя Крюгер билан биргаликда япониялик Аюми Миямото ва Химари Сатони енгиб, мусобақа ғолибига айланди.