Қабул даврида абитуриентларда Университет фаолияти борасида кўплаб саволларнинг пайдо бўлишини инобатга олган ҳолда, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) анча машҳур Telegram сервисида бот ва алоҳида канални ишга туширди. Эндиликда Telegram мессенжери фойдаланувчилари Telegram мессенжерининг қидирув матнида @iutuz_bot сўзини киритиб IUT ботга, ҳамда @inha_uz сўзини киритиб, каналга обуна бўлишлари мумкин. Ёки қуйидаги ҳавола орқали ҳам обуна бўлишлари мумкин:

бот - http://telegram.me/iutuz_bot
канал - http://telegram.me/inha_uz

Бот ёрдамида обуначилар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг фаолияти, инфратузилмаси, янгиликлари билан танишишлари мумкин. Мазкур бот маълумотларни ўзбек ва инглиз тилида тақдим этади. IUT канали эса, ўз навбатида,  обуначиларни университетнинг энг сўнгги янгиликлари ва эълонлари билан таништириб боради.

Эслатиб ўтамиз , IUT га ҳужжатларни топшириш жорий йилнинг 14 июль куни якунланади.