Украинанинг АҚШдаги элчиси Валерий Чалий АҚШ ва Украина биргаликда космик ракета учиришни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар берди.

"Биз америкаликлар билан яқин ойларда биргаликда ракета учиришни режалаштирмоқдамиз", деб айтди Чалий.

Чалийнинг айтишича, Украина АҚШ билан ҳамкорлик қилиши эвазига дунёнинг ўнта коинот давлатидан бири бўлиб қолмоқда.