Саудия Арабистонининг шарқидаги Ал-Қатиф шаҳридаги масжид ёнида амалга оширилган теракт жойида 3 киши жасадининг бўлаклари аниқланди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали келтириб ўтган мамлакат ички ишлар вазирлиги берган баёнотда айтилган.

Баёнотда ҳужумни худкуш амалга оширгани айтилган. "Террорчи-худкуш ўзини Ал-Қатифдаги масжидлардан бири ёнида портлатган. Воқеа жойида уч киши жасади бўлаклари топилган, бўлаклар ҳозир кимга тегишли экани аниқлаштирилмоқда", деб айтилган баёнотда.

Аввалроқ ифторлик вақтида Ал-Қатифда бир нечта портлаш содир этилгани маълум қилинганди. Ҳужум ортида икки нафар жангари тургани, уларнинг портловчи моддалар билан тўлдирилган худкушлик камарлари масжидга туташган кўчада вақтидан аввал портлагани ва шу сабабли намозхонлардан ҳеч ким жабрланмагани ҳақида маълумот берилган.   

Бундан ташқари, мамлакат ички ишлар вазирлиги Мадинадаги Масжиди Набавия яқинида кечки пайт амалга оширилган яна бир терактда махсус кучлар ходимларининг 4 нафар ходими ҳалок бўлгани, яна 5 нафари жароҳат олганини тасдиқлади.