Буюк Британия ЕИни тарк этгач, турли мамлакатлар марказий банклари пул сиёсатини юмшатишига оид тахминлар, 5 июль кунги биржа савдоларида олтин нархи қимматлашувига олиб келди. Савдолар натижалари шундай дейишга асос бўлмоқда. 

Хусусан, Нью Йоркнинг Comex биржасида август ойи фьючер савдосида бир троя унцияси вазнидаги олтин 6,50 долларга ёки 0,49 фоизга қимматлашиб, 1345,7 долларга етган. Сентябрь ойи учун кумуш фьючерси эса, 2,21 фоизга кўтарилиб, 20,02 долларни ташкил этган.

Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши муносабати билан жаҳон марказий банклари пул сиёсатини юмшатиш имкониятини кўриб чиқмоқдалар. Жумладан, 30 июнь куни Англия банки раҳбари Марк Карни, молия муассасаси пул-кредит сиёсатини ўзгартириши мумкинлигини маълум қилган эди. 

Пул сиёсатида, фоиз ставкаларининг пасайтирилиши ўз навбатида олтин ва кумуш нархининг ўсишига олиб келмоқда. 

 

Фото:© РИА