"Манчестер Сити"нинг янги бош мураббийи Хосеп Гвардиола Мадриднинг "Реал" клуби ва Германия терма жамоаси яримҳимоячиси Тони Кроосни ўз ихтиёрига олмоқчи. ESPN телеканали маълумотларига кўра, "шаҳарликлар" яқин орада мадридликларга футболчи учун 75 млн евро таклиф қилишади. 

Бироқ бу қиймат етмаслиги мумкин: февралда Football Leaks немиснинг "Реал"дан кетиши учун тўланадиган товон пули 300 млн еврони ташкил қилиши ҳақидаги маълумотни чоп этганди.

Якунланган жорий мавсумда Кроос ўз ҳисобига "Реал" учун 44 та ўйинда битта гол ва 13 та голли узатма ёзиб қўйган.

Бундан ташқари, "Сити" "Барселона" ҳужумчиси Луис Суаресга ҳам қизиқиш билдирмоқда.