Европа Марказий банки (ЕМБ) "Европа" сериясидаги янги 50 евролик қоғоз пулни тақдим қилди, деб айтилмоқда банк матбуот баёнотида. 

Таъкидланишича, янги қоғоз пул Европа қоғоз пуллари орасида энг кўп ишлатиладигани ҳисобланади. Айни вақтда уларнинг улуши муомаладаги барча қоғоз пулларнинг 45 фоизини ташкил қилади. 

Янги қоғоз пул 2017 йил 4 апрелдан муомалага чиқарилади.