5 июль куни фунт стерлингнинг еврога нисбатан курси кейинги 2,5 йилдаги энг паст кўрсаткични қайд этди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Англия банкининг Brexit ортидан юзага келадиган иқтисобий ҳолатга бағишланган ҳисоботига асосланиб хабар тарқатган.

Тошкент вақти билан соат 13.50даги маълумотларга кўра, британ валютаси еврога нисбатан 1,1 фоизга арзонлашган (1 евро - 0,84 фунт). Бу эса 2013 йилнинг декабридан буён қайд этилган энг паст кўрсаткичдир.

Шу билан бирга, Bloomberg маълумотига кўра, долларга нисбатан фунт стерлинг курси 1,3 фоизга пасайиб, 1 фунт 1,31 долларга савдо қилинган.  Бу 1985 йилдан буён энг паст кўрсаткичдир, бундай пасайиш, ҳатто, дунё молиявий инқирози чоғида ҳам кузатилмаган.

Бу пасайишлар Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши бўйича 24 июль куни ўтказилган референдумда Brexit тарафдорлари ғолиб чиқиши ортидан рўй берди.

Референдум натижалари эълон қилинган дастлабки кунда Бирлашган қироллик миллий валютаси фунт стерлинг 1985 йилдан бери илк маротаба 1,35 долларгача арзонлашганди.

Бундан олдинроқ, Британия бизнесида референдум натижалари туфайли пессимизм ҳолати икки баробар ортгани маълум қилинганди.