Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ҳужумчиси, Ўзбекистон терма жамоасига номзод Игорь Сергеев фаолиятини Хитойда давом эттиради. "Бейцзинг Гоан" клуби 22 ёшли ушбу футболчи билан шартнома имзолаган

Сергеев бугун Хитой клубида тиббий кўрикдан ўтди. Трансфернинг молиявий жиҳатлари ошкор этилмаган.

Маълумот учун, ўзбекистонлик яна бир ҳимоячи, "Пахтакор" тарбияланувчиси Егор Кримец ҳам айни вақтда "Бейцзинг Гоан" клуби аъзоси ҳисобланади.

Бундан олдинроқ, Сергеев хитойликлар жамоасида тиббий кўрикдан ўтгани тасвири пайдо бўлганди.