Ҳиндистоннинг Bravo Pharmaceuticals фармацевтика компанияси жорий йилнинг июнь ойида “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида тайёр дори препаратлари ишлаб чиқарувчи заводнинг қурилиш ишларини бошлаб юборди. Бу ҳақда “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси расмий сайтида маълум қилинган.

ЭИИЗ сайтида маълум қилинишича, янги заводнинг биринчи ғиштини қўйиш маросимида Bravo Pharmaceuticals компаниясининг раҳбарлари иштирок этган.
Лойиҳа қиймати 2,6 миллион АҚШ долларига тенг. Йил охирида қуриб битказилиши режалаштирилган заводда 100 киши иш ўрни билан таъминланиши кўзда тутилган.