Индонезиянинг кичик шаҳарларидан бирида полиция маҳкамаси биноси олдига мотоцикл орқали келган террорчи ўз танасига ўрнатилган портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган. Бу ҳақда The Jakarta Post хабар тарқатди.

Суракарта шаҳри полицияси берган маълумотга кўра, террорчи соқчилар отряди олдига бориб портлатишни режалаштирганди. Унинг ҳаракати режадагидек амалга ошмаган, лекин портлаш оқибатида бир зобит жароҳатланган.

Қайд этилишича, бу ҳодиса Саудия Арабистонидаги портлашлардан бир неча соат ўтиб юз берди.

Ҳукумат бу ҳужум январь ойида мамлакат пойтахти Жакарта терактлар содир этган ИШИДга алоқадорлиги ҳақидаги маълумотни текширмоқда.