Ироқ ички ишлар вазири Муҳаммад Салом ал-Ғаббон 200 дан кўпроқ кишининг умрига зомин бўлган Бағдоддаги терактдан кейин истеъфога кетишга қарор қилди. Бу ҳақда вазирнинг ўзи маълум қилди

2 июлдан 3 июлга ўтар кечаси Бағдод марказидаги кўплаб ресторанлар ва савдо майдонлари жойлашган Ал-Қаррада туманида иккита портлаш содир этилди. Теракт оқибатида 200 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди, юзлаб одамлар жароҳат олди. Портлашлар учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳига ўз зиммасига олди.