Испания фуқаролик гвардияси мамлакатда кенг кўламли аксилкоррупция операциясини олиб бормоқда. Бу ҳақда El Pais ёзмоқда.

Маълум қилинишича, текширувлар Мадрид ва Каталония мухтор жамиятларининг муниципаль ва шаҳар ҳукумати биноларида олиб борилмоқда.
Айни дамда 12 киши ҳибсга олинган, улардан икки киши собиқ мэрлардир.

Térmyca номини олган операция 2014 йилнинг июнь ойидан олиб борилади. Ўшанда Каталониянинг Торредембарра шаҳридаги текширувларда мэр Даниэль Масаге қўлга олинган эди.