“Жағ” деб лақаб олган Жоуи Честнат ҳар йили АҚШ мустақиллиги нишонланаётган вақт Нью-Йоркда ўтказиладиган энг кўп хот-дог ейиш мусобақасида ўз мақомини қайтариб олди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

У 10 дақиқа ичида 70 та хот-догни паққос тушириб, ўзи томонидан 2013 йилда ўрнатилган дунё рекордини янгилади — ўшанда у 10 дақиқада 69 та хот-дог ейишга муваффақ бўлган эди.

Ўтган йили чемпион бўлган Мэтт Стоуни 17 та хот-дог кам ейиб, ўз мақомини бой бериб қўйди.

Маълум бўлишича, иккала рақиб ҳам Калифорниянинг Сан-Хосе шаҳрида туғилган.

32 ёшли Честнат мусобақада саккиз йилдан бери қаторасига ғалаба қозониб келади, у фақат ўтган йилда имкониятни бой бериб қўйган.