Қозоғистон ТИВ ШҲТнинг Тошкент саммитидаги воқеа учун узр сўради

Жаҳон 05 Июль 2016 77477

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов, қозоғистонлик дипломат билан рўй берган ва кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган воқеа юзасидан узр сўради. Ўшанда, қозоқ дипломати Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ШҲТ Тошкент саммитида нутқ қилаётганда, унинг ортида эътиборсизлик қилган эди. 

«Биз ҳаммамиз инсонмиз, чарчаймиз, эснаймиз, уйқусираймиз. Булар, барчамизга хос хислатдир. Бу ерда бундан бошқа нарсани кўриш нотўғри бўлар эди», – деган ташки ишлар вазирлиги раҳбари. 

Шу билан бирга, унинг айтишича, дипломат — бу доимо кўпчилик кўз ўнгида турувчи касб эгаси бўлгани боис, ҳар доим сергак ва ҳушёр туриши лозим. Ўзини йўқотиб қўймаслиги керак. 

Эслатиб ўтамиз, Қирғиз давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев ШҲТнинг Тошкентдаги саммитида сўзга чиққан вақтида, унинг ортида ўтирган қозоқ дипломатининг ўзини тутиши турли ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган эди. 

Кўпроқ янгиликлар