«Краснодар» жамоаси бош директори Владимир Хашиг жамоа ярим ҳимоячиси Павел Мамаев иштирокидаги видео бўйича баёнот билан чиқди.

«ОАВда жамоа футболчиси Павел Мамаев иштирокида тарқалган бу видео бўйича муносабат билдирмоқчимиз: Биз бундай хатти-ҳаракат бузуқилик ва «Краснодар»футболчиси учун ножўя ҳаракат деб баҳолаймиз.

Ўзаро шартномада кўрсатилганидек интизомий ва молиявий характердаги чоралар кўрилади. Айни вақтда Павел Мамаев «Краснодар»нинг ёшлар жамоасига ўтказилган. Шунингдек, жарима қўлланилади», – деган Хашиг.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинроқ рус нашрлари Мамаев ва Кокорин Монте-Карлода бир кечада шапман учун 250 минг евро сарфлагани ҳақида хабар қилишганди.

Манба: Tribuna.uz