Қоҳира жиноят суди Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсийни террорчилар рўйхатига киритди, деб хабар бермоқда Anadolu ахборот агентлиги.

Мурсийдан ташқари, суд қарори билан ушбу рўйхатга "Мусулмон биродарлар" уюшмасининг 35 нафар юқори лавозимдаги аъзолари ҳам киритилди.

Улар орасида ташкилотнинг олий раҳнамоси Муҳаммад Бадиа, Миср парламентининг собиқ раҳбари Саъд ал-Қататний ва бошқалар бор.

Июнь ўрталарида Мурсий ва унинг икки тарафдори Қатар фойдасига жосуслик қилгани учун умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилингани маълум қилинганди.