Москва шаҳрида Рамазон ойи охиридаги Ҳайит байрамларида 241 минг киши иштирок этди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар тарқатган.

ИИВнинг пойтахт бўлими маълумотига кўра, полиция байрам вақтида тартибсизликлар келиб чиқмаслигини назорат остига олган.

Қайд этилишича, Москва жомеъ масжидига Ҳайит намозини ўқиш учун 90 минг киши тўпланган.

Бундан олдинроқ, Россия президенти  Владимир Путин ва бош вазир Дмитрий Медведевнинг Россиядаги мусулмонларни байрам билан табриклагани ҳақида хабарлар берилганди.