"Манчестер Юнайтед" жамоанинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньони расман таништириш маросимини ўтказди.

Португалиялик мутахассис бугун "Олд Траффорд"да расман таништирилди ва "МЮ" мураббийи сифатидаги ўзининг илк матбуот анжуманида қатнашди.

У журналистлар қаршисида жамоанинг янги бош мураббийи сифатида қилган чиқишида жамоа кейинги мавсумда ЕЧЛда иштирок этиш ҳуқуқи учун курашишини маълум қилган. 

У шунингдек, Алекс Фергюсоннинг Кўҳна қитъа турнирларида ўрнатган рекордини янгилаш ниятида эканини айтган.

"Мен ўзим истаган жойдаман. Мен шу мамлакатда, шу лигада, айнан шу клубда бўлишни истардим. Биз бу йили ЕЧЛда ўйнамаймиз, бундан бироз хафаман. Лекин мен келгусида Алекс Фергюсоннинг ЕЧЛда қайд этган рекордларини янгиламоқчиман. "Манчестер Юнайтед" шундай турнир учун тузилган, биз 2017 йилда ЕЧЛ йўлланмасини ҳал этишимиз керак", дея Моуриньонинг сўзларини келтиради Daily Mail.