Норвегиядаги қочқинлар сони 2016 йилнинг бошидан буён 64 фоизга қисқарди

Жаҳон 05 Июль 2016 3003

Норвегия ҳукумати 2016 йилнинг январидан шу йилнинг июнига қадар умумий ҳисобда 1,6 минг нафар қочқинни қабул қилган. Бу ўтган йилнинг худди шу пайтдаги кўрсаткичларига қараганда 64 фоиз кам. Бундан ташқари, жорий йилдаги кўрсаткичлар 1997 йилдан бери энг кам  натижани қайд этган. 

"Биринчи ярим йиллик давомида бошпана излаётганлар сони ўтган йилнинг октябрь ойида келган қочқинлар сонидан кам бўлган. Шу йилнинг январь ойидан июнгача бўлган муддатда ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 64 фоиз кам қочқин қайд этилган", - деди Норвегия Миграция бошқармаси раҳбари Фруде Форфанг.

Унинг сўзларини Норвегиянинг Aftenposten газетаси етказди.

Манбага кўра, мамлакатда қочқинлар сони камайганига қарамай, идорада 2016 йил якунига бориб, уларнинг сони қанча бўлишини олдиндан аниқ айтиш қийин.

2015 йил Норвегия миграция хизматига 31 мингдан ортиқ киши бошпана сўраб мурожаат қилган. Ўтган йилнинг охирида Норвегия ҳукмати 2016 йил мамлакатда 10, 60 ва ҳаттоки 100 минг қочқин бўлиши мумкинлигини тахмин қилганди. 
 

Кўпроқ янгиликлар