Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, Россиянинг Самара вилояти фуқароси, 57-ёшли аёлни ҳибсга олишган. У шахсан текширилганда ёнида йирик миқдорда гиёҳванд модда олиб кетаётгани аниқланган, деб хабар қилмоқда «Интерфакс».

Полицияда маълум қилишларича, гиёҳвандликка қарши кураш бўлими ходимлари, россиялик аёлнинг ёнидан 3та пакетчага ўралган гиёҳванд моддаларни топган. Хизмат итлари эса, ичидан 7та пакет топилган яна иккита яширин жойни ҳам аниқлашда ёрдам берган. 

Ўтказилган таҳлил натижасида 3 кгдан ортиқ модда - героин экани аниқланган. 

Аёл вақтинчалик сақлаш хонасига жойлаштирилган, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.