Озарбайжонда барпо этиладиган янги газ-кимё мажмуасининг қиймати 4 млрд доллар атрофида баҳоланаяпти, деб хабар қилмоқда Тренд агентлиги, республиканинг давлат нефть компанияси SOCARнинг юқори лавозимли мулозимига асосланган ҳолда.

Лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш харажатларини камайтириш мақсадида, газни қайта ишлаш заводи қувватини 12 млрддан 10 млрд куб метр газга туширишга қарор қилингани боис, лойиҳа қиймати 4 млрд долларга баҳоланган. 

Мамлакатдаги газни қайта ишлаш ва нефть-кимё заводлари, нефть-газ кимё мажмуаси - OGPCни барпо этиш дастури доирасида амалга оширилмоқда.  OGPC Бокудан 60 км узоқликда жойлашиб, учта қайта ишлаш корхонаси ва иссиқлик электрстанциясидан иборат бўлади. 

Агентликнинг маълумотларига кўра, OGPC дастурининг умумий қурилиш нархи 17,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. 

Лойиҳанинг ўзини қоплаш муддати — тўрт-беш йилни ташкил этади. 

 

Фото:© РИА