Польшанинг фазовий агентлиги POLSA Хитой миллий фазовий бошқармаси билан фазони ўрганиш соҳасида ҳамкорлик қилиш, қўшма тадқиқотлар олиб бориш ҳамда телекоммуникация технологиялари бўйича шартнома имзолади, деб хабар қилмоқда Space News портали. 

"Польшанинг фазовий агентлиги -POLSA ва Хитой миллий фазовий бошқармаси ўртасидаги ҳамкорлик уч соҳада олиб борилади: фазовий тадқиқотлар, Ерга оид илмий билимларни ривожлантириш мақсадида сунъий йўлдошлар воситасида олинган ахборотлар алмашинуви ва улардан фойдаланиш ҳамда фазовий технологияларни ривожлантириш…", — деб маълум қилган POLSA раҳбари Марек Банашкевич.

У, шунингдек, Хитой аэрокосмик технологияларини Польшага олиб келиш бўйича музокаралар ўтказиш имкониятини ҳам рад этмаган. 

 

Фото:© Fotolia/ Vadimsadovski