РФ президенти Владимир Путин, россиялик мусулмонларни муборак Рамазон ойи тугаши боис нишонланадиган Ҳайит байрами муносабати билан қутлади, деб хабар қилмоқда Кремль сайти. 

«Бугун, биз Россия мусулмон жамоаси қанчалик кучли эканини гувоҳи бўлиб турибмиз: масжидлар қурилмоқда, Болгар ислом академияси, университетлар ва мадрасалар ташкил этилаяпти. Исломий билим бериш ва мусулмонларнинг муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш ишларини ташкил этиш тобора такомиллашмоқда. Турли мамлакатлар диний идоралари билан ҳамкорлик ривожланмоқда», — дейилади табрикномада. 

Путин, мамлакат мусулмонларининг миллатлар ва динлараро мулоқотнинг ривожланишига қўшаётган салмоқли ҳиссасини, хайрия, таълим соҳаларида давлат ҳамда жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлигини эътироф этган.