"Милан" президенти Сильвио Берлускони клубни хитойлик тадбиркорларга сотгани ҳақида маълум қилди. Шунингдек, у янги хўжайинларга кейинги 2 йил давомида жиддий трансферлар амалга ошириш шартини қўйгани ҳақида айтиб ўтган.

"Мен "Милан"га эгалик қилиш ҳуқуқини хитойлик инвесторларга бердим, улар жамоани ўзи муносиб ўринга қайтаришлари, Европа ва жаҳон миқёсига олиб чиқишлари мумкин. Улар келишувга кўра кейинги 2 йил мобайнида кучли футболчиларни таркибга жалб этиш учун 400 миллион евро сарфлашади. Жамоанинг янги хўжайинлари Хитой ҳукумати билан ҳамкорлик қиладиган кишилар", - дея Берлусконининг сўзларини келтиради Calciomercato.

Берлускони 1986 йилдан буён "Милан" хўжайини ҳисобланади. Унинг бошқарувидаги 30 йил давомида жамоа 30 соврин ютган, шундан 8таси Скудетто. Шунингдек, миланликлар жамоаси бу йилларда 5 марта ЕЧЛда ва бир марта Италия Кубогида ғолиб чиққан.

Манба: Tribuna.uz