«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду шахсий шифокорга эга бўлди.

AS нашри маълумотига кўра, футболчи клубнинг шифокорлари ишидан норози бўлган ва шахсий шифокор тайинлаш талабини қўйган.

«Реал» президенти Флорентино Перес буни истамасада, футболчи билан шартномани узайтириш зарурати туфайли унинг талабини бажаришга розилик билдирган.

Роналдунинг бу ҳаракати «қаймоқранглилар» жамоасининг бошқа футболчиларига намуна бўлгани айтилмоқда. Натижада жамоада иш олиб бораётган физиотерапевтлар жамоани тарк этишни исташмоқда.

Бундан олдинроқ, «Реал» Роналдуга мавжуд шартномани 2020 ёки 2021 йилгача узайтиришни таклиф қилгани ҳақида хабарлар берилганди. Амалдаги шартнома муддати 2018 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Манба: Tribuna.uz