Renault компанияси кузови купе кўринишли кроссовер чиқаришни режалаштирмоқда. Янги моделнинг прототипи Париж автосалонида намойиш этилади. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб, Autocar хабар бермоқда.

Тахмин қилинишича, концептуаль купе-кроссовер ишлаб чиқариш ғояси 2015 йилда Франкфуртда ўтказилган моторшоуда тақдим этилган Mazda Koeru’нинг муваффақиятидан сўнг туғилган. Французча прототипда спортча ташқи кўриниш,  чизиқли том ва беш ўринли салон бўлади.

Машинадаги пўлат элементлар Kadjar моделидан тайёрланган. Шу боис коцепт-кар мутлақо янги салонга эга бўлади.

Прототип бутунлай электрлаштирилган қувват қурилмаларига эга бўлиши кутилмоқда. Французлар ўз электрокарларини ҳозирги Zoe ва Twizy моделларининг ўрнига кенгайтиришмоқчи.