Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Москва шаҳри бўйича бош бошқармаси шаҳардаги жомеъ масжидида Ҳайит намози ўқилиши арафасида тутун пайдо бўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқламади.

Бундан олдинроқ, масжид қисмларидан бирида тутун буруқсигани туфайли маросим тўхтатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

"Бир қатор нашрлар томонидан Москва жомеъ масжидида фавқулодда ҳолат юзага келгани ҳақида тарқатилган хабар асоссиз", дейилган ФВВнинг твиттердаги саҳифасида.