"Сан-Раффаэле" шифохонасида юрагидан жарроҳлик амалиётини ўтказган Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлусконига жавоб берилди. Бу ҳақда, тиббиёт муассасаси олдида тўпланган журналистларга сиёсатчининг ўзи маълум қилган. 

14 июнь куни сиёсатчининг юрагида ўтказилган очиқ жарроҳлик амалиётида, унинг аорта клапани алмаштирилган эди. Дастлаб, Берлускони бир ҳафтадан кўпроқ шифохонада қолиши айтилганди. Бироқ, кейинчалик тиббиёт ходимлари, унинг шифохонадаги тикланиш муддатини узайтиришга қарор қилишган. 

Берлускони шифохонадан Милан яқинида жойлашган Аркоредаги уйига кетган. 

Сентябрда 80 ёшни қарши оладиган Берлускони аорта клапанидаги нуқсон сабабли жарроҳлик столига ётқизилган эди. 

 

Фото:© AP Photo/Luca Bruno