Испания арбитраж суди қарорига кўра, «Барселона» каталонияликлар Кан Ригалт туманидаги 25 гектар ер савдосини бекор қилиши белгилаб қўйилди.

Жамоага 2005 йилда ер сотувидан тушган 47 миллион евро миқдоридаги маблағни Испания ғазнасига топшириш мажбурияти юкланган.

Бу савдо ўша вақтда жамоа президенти сифатида ишлаган Жоан Лапорта ва Inmobiliaria Mar риэлтор компанияси иштирокида амалга оширилган.

Агар ер савдоси бекор қилинса,  «Барселоне» 35,4 миллион еврони қайтариши керак бўлади. Турли хил жарималар ҳамда фоизларни ҳисобига каталонияликлар тўлайдиган пул 47 миллион еврога етади.

«Ҳозир айбдорларни қидирадиган вақт эмас, балки бу вазиятдан минимал даражадаги йўқотишлар билан чиқишдир. 

Клубнинг моливий менежменти ва ҳуқуқшунослари бу борада турли вариантларни кўриб чиқмоқда», - деган «Барселона»нинг расмий вакили Хосеп Вивас.

Манба: Tribuna.uz