4 июлда Танзанияда иккита автобуснинг рўпарама-рўпара урилиши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, яна 40 киши жароҳат олди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, автофалокат Сингида вилоятида содир бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари аниқлаштирилмоқда.