2011 йил 5 августда NASA коинот агентлиги томонидан учирилган Juno ("Юнона") зонди 5 июлда эрта тонгда Қуёш тизимининг энг катта сайёраси Юпитерга етиб келди ва унинг орбитасига чиқишга тайёргарлик кўрмоқда.

Бу дастур доирасида олимлар улкан газсимон сайёранинг гравитацион ва магнит майдонларини батафсил ўрганиш ҳамда Юпитерда қаттиқ ядро мавжудлиги гипотезасини текширишни мўлжаллашмоқда. Бундан ташқари, автоматик сайёралараро станция сайёранинг булутлари ва қутб ёғдуларини ўрганади. Бу миссия орқали олимлар  Юпитернинг келиб чиқиши, унинг тузилиши ва физик хоссалари  ҳақида кўпроқ маълумот олишга умид қилишмоқда.

Juno миссияси 2018 йил февралгача давом этади ва ундан кейин зонд Юпитер атмосферасида йўқ қилиб юборилади.