Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 5 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2948 сўм 59 тийин, 1 евро қиймати 3318 сўм 4 тийин, 1 Хитой юани 442 сўм 60 тийин, 1 Россия рубли эса 46 сўм 6 тийин этиб белгиланган.

Хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматлари 28 июнб ҳолатига кўра кўтарилиб, тушган. Масалан, 1 АҚШ доллари 5 сўм 13 тийинга, 1 евро қиймати эса 16 сўм 21 тийин арзонлашган.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.