Мода оламида машҳур Vogue журналига саудиялик малика Дина Абдулазиз раҳбарлик қиладиган бўлди, деб ёзмоқда Financial Times. Нашрнинг қайд этишича, Vogue Arabia журнали чоп этилиши хусусидаги миш-мишлар бир неча йиллардан бери мавжуд. Бироқ, Condé Nast эндигина бу хабарни тасдиқлаяпти. 

Журналнинг илк сони сентябрь ойида электрон кўринишда пайдо бўлади. 2017 йилнинг баҳоридан бошлаб нашр ҳам этила бошланади. 

«Араб дунёси 250 млн кишидан иборат бўлса-да, уларнинг ҳеч қачон Vogue каби журнали бўлмаган», – деган малика Дина Абдулазиз.

Нашрнинг муассиси бўлган Condé Nastда қайд этишларича, таҳририят ҳеч қачон журнални янги бозорга чиқаришда шошмайди, балки у ёки бу минтақада Vogue журналини чоп эта оладиган «ижодий иқтидор» етишиб чиқишини кутади. 

Журналнинг арабча талқинини нашр этишда шунингдек, Яқин шарқдаги Nervora медиакомпанияси ҳам иштирок этади. 

 

Фото: Deena Al-Juhani Abdulaziz