АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр учрашув ўтказишди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

АҚШ Давлат департаменти маълум қилганидек, Керри ва ал-Жубайр Сурияда сиёсий ўтиш зарурлиги, Ливиядаги вазият, Ямандаги вазиятни сиёсий ҳал қилиш ва араб-исроил ихтилофини муҳокама қилишган.

Бундан ташқари, сиёсатчилар ИШИД террорчилик гуруҳининг йўқ қилиниши зарурлигини айтиб ўтишди.

Саудия Арабистони  АҚШ бошчилигидаги аксилтеррорчилик коалицияси аъзоси ҳисобланади.