Калифорния полицияси штат ҳукумати маълумоти бўйича Маунтин-Вью шаҳрида жойлашган Google штаб-квартирасини ёқиб юборишга уринган ва бино ичини ўққа тутган кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда Американинг The Verge интернет портали маълум қилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълум қилишича, калифорниялик 30 яшар Рауль Диас 19 май куни Google штаб-квартирасининг автотураргоҳида турган ва хотира карталари учун ишлатилган машинага ёнаётган шиша идиш отган. Воқеа жойида ёнғин чиққан, автомобиль кам миқдорда зарарланган.

Америкалик 4 июнь куни ўқотар қуролдан компания биносига қарата ўт очган. Ўшанда ҳеч бир ходимга зарар етмаган. 10 июнь куни Диас Google’нинг бошқа бир машинаси устига бензин сепиб, ёқиб юборган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари эркакни 30 июнь куни ҳибсга олишди. Полиция компания штаб-квартирасидан унча узоқ бўлмаган жойда унинг машинасини тўхтатганда, Диаснинг ёнидан портловчи қурилма топилган.