"Шимолий Америкада йилнинг энг яхши енгил автомобили ва барча йўлларда юра олувчи автомобили" (North American Car & Truck of the Year – NACTOY) танлови ташкилотчилари 1-ўрин учун кураш олиб борадиган машиналар рўйхатини эълон қилдилар. Бу рўйхатга 43 та машина киритилди, унда General Motors концерни машиналари кўпчиликни ташкил қилмоқда.

Сентябргача даъвогар машиналар сони ҳар бир категорияда 10 тагача қисқаради, октябрда эса финалчиларни танлаш бўйича овоз бериш бошланади. Ғолиблар эса 2017 йил январида Детройтдаги моторшоуда эълон қилинади. Танлов ҳакамлар ҳайъатига 60 нафар мутахассис ва АҚШ автомобиль ОАВ вакиллари киради. 

NACTOY 2017 унвонига даъвогар машиналар рўйхати

Енгил автомобиль  Пикап ва кроссоверлар
Acura NSX  Audi Q7
Alfa Romeo Giulia  Bentley Bentayga
Audi A4  Buick Envision
Audi R8  Cadillac XT5
Bentley Mulsanne  Chrysler Pacifica
Buick Cascada  GMC Acadia
Buick LaCrosse  Infiniti QX30
Cadillac CT6  Kia Sportage
Chevrolet Cruze  Mercedes-Benz GLS-Class
Chevrolet Bolt  Jaguar F-Pace
Fiat 124  Mazda CX-9
Genesis G90  Nissan Armada
Hyundai Elantra  Ford F-series Super Duty
Infiniti Q60  Ford F-150 Raptor
Jaguar XE   Honda Ridgeline
Kia Cadenza  Nissan Titan
Lincoln Continental  
Mercedes-Benz E-Class Sedan  
Mercedes-Benz S550 Maybach  
Mercedes-Benz SL-Class  
Mercedes-Benz SLC-Class  
MINI Clubman  
Mitsubishi Mirage/G4  
Porsche 718 Boxster и Cayman  
Rolls-Royce Dawn  
Toyota Prius Prime  
Volvo S90  

2016 йилда танлов ғолиблари Honda Civic (енгил автомобиль) ва Volvo XC90 (пикап ва кроссоверлар) машиналари бўлган. Бунгача 1-ўрин Volkswagen Golf ва Ford F-150 машиналарига насиб қилганди.