Швейцарияда эритреялик ноқонуний муҳожир дўстининг чемоданига яшириниб, Италия орқали Британияга кетаётганда қўлга тушди.

Икки африкалик дўстлардан бирида ҳужжат бўлган, иккинчисида йўқ. Улар Миланда поездга ўтиришади ва 45 дақиқа ўтмай чемодандаги йигит оғриқдан бақириб юборади. Буни кўрган одамлар тўполон кўтаришади.

Италия полицияси Швейцария чегарачиларига ноқонуний йўловчи чемоданда яширинганини маълум қилади. Шундан кейин улар Швейцариянинг Кьяссо шаҳрида қўлга тушишади.

2007 йилда Германия қамоқхоналаридан бирида 19 ёшли қиз ўзидан олдинроқ қамоқ муддати тугаган ва озодликка чиқаётган дугонасининг чемоданига кириб олиб, қамоқхонадан қочган эди.