АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональ Трамп Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайнни террорчиларни йўқ қилганлиги учун мақтади. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.

«Саддам Ҳусайннинг ёмон одам бўлганлиги аниқ. Аммо у биласизми нима яхшилик қилган? У террорчиларни ўлдирган ва буни ажойиб тарзда амалга оширган. Улар террорчилар эди — шу боис уларнинг куни битганди», — деди Трамп маросимлардан бирида.
Аввалроқ Трамп агар ҳозир Ироқ собиқ президенти Саддам Ҳусайн ва Ливия собиқ раҳбари Муаммар Қаддофий тирик бўлганида дунё “100 фоиз яхши бўлар эди”, деб айтган эди.