Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған НАТОнинг навбатдаги Польшада бўлиб ўтадиган саммитига ташриф буюради. Бу ҳақда Туркиянинг «Ватан» газетаси хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, 8-9 июль кунлари Варшавада бўлиб ўтадиган саммитда Эрдўған Туркуя ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу билан бирга ташриф буюради. Маълум бўлишича, Туркия раҳбари Варшавада НАТО билан икки томонлама музокараларни олиб боради.

Аввалроқ НАТО саммити вақтида Польша ҳукумати Варшавадаги стадион устидан учиб ўтишни таъқиқлаган эди.