Франция терма жамоасининг собиқ дарвозабони Фабиен Бартез Англия терма жамоаси дарвозабони Жо Хартнинг камчиликлари ҳақида фикр билдирди.

«Хартнинг техникаси яхши эмас. У эгилувчан бўлмагани учун кўп хато қилади. Дарвоза олдидаги тўпларга чиқаётганда қўлларини кам ишлатади.

Нойер, Куртуа ва Льорислар Хартдан икки бош баланд туришади. Умуман, Англияда дарвозабонлар мактабини, федерациядагиларни тушунмайман. Дарвозабонлар тайёрлаш фалсафасини жиддий ислоҳ қилиш керак»,- дейди Бартез.

Бартез ўз вақтида Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубида ҳаракат қилган.

Манба: Tribuna.Uz