Африканинг Гамбия давлатида 27 мансабдор шахс хизмат машиналари ва бошқа буюмларни фирибгарлик йўли билан олганликда гумон қилиниб, ўз лавозимидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда маҳаллий телевидениега иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Мамлакат ҳукуматидаги манбанинг айтишича, мансабдорларнинг фаолиятини миллий разведка агентлиги тергов қилади.

Ўтган йил декабрда Гамбия президенти Яйя Жамме мамлакатни мусулмон давлат деб расман тан олгани маълум қилинганди. Жорий йил охирида мамлакатда президентлик сайловлари бўлиб ўтади ва унда Жамме 5-муддатга президентликка номзодини қўймоқчи.