Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида юз берган йирик йўл транспорти ҳодисаси натижасида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди ва бир нафари олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Новости-Казахстан” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

ЙТҲ 5 июль куни соат 21:00 да Бухар жиров ва Косманавтлар кўчалари чорраҳасида юз берган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, юқори тезликдаги «Мерседес» ўзбекистонликлар ўтирган «Ауди» машинасига бориб урилган. Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам «Ауди» йўловчиларидан бирининг ҳалок бўлганини қайд этди, қолган тўрт нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.

Вилоят тиббиёт марказига етказилган жароҳат олганларнинг икки нафари жонлантириш бўлимига ётқизилган, қолган икки нафар ўзбекистонликнинг аҳволи яхшилиги маълум қилинган.

Гувоҳларнинг хабар беришича, давлат рақамига эга «Мерседес» ҳайдовчиси автомобилни ташлаб, воқеа жойидан яширинган. Машинада ундан бошқа йўловчи бўлмаган.

Полиция суриштирув ишларини бошлаб юборган.