Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мустақил немис ташкилоти Foodwatch қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Kinder компанияси маҳсулотларида инсон соғлиғи учун зарарли моддалар аниқлангандан кейин уларни дўконлар пештахталаридан олиб ташлаш лозимлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ташкилот маълумотларига кўра, Kinder маҳсулотларида минерал хушбўй мойлар бўлиб, улар нефтни қайта ишлашда ҳосил бўлади. Ташкилотнинг фикрича, бу мойлар саратон чақиради ва мутоген ҳисобланади.

"Шунга қарамай ишлаб чиқарувчи маҳсулотларини савдодан олишдан бош тортмоқда. Компания пештахталардан хавфли ширинликларни олиб, истеъмолчиларни огоҳлантириш ўрнига, барчаси қонуний эканлигини айтиб ўзини оқламоқда", деб айтди Foodwatch вакили Йоханнес Хег.

Таъкидланишича, ташкилот компаниянинг 20 та маҳсулотини синовдан ўтказган. Улардан учтасида минерал хушбўй мойлар хавфли миқдорда эканлиги аниқланган.