Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Каддафининг ўғли Сайф ал‑Ислом Каддафи ўлим жазосидан қутулиб қолди. Бу ҳақда France 24 телеканалига асосланиб РИА Новости хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, 2011 йилда отасининг ҳукуматига нуқта қўйиш билан якунланган қўзғолон ташкилотчилигида айбланган ва ўлим жазосига ҳукум қилинган Каддафи адвокатлари ёрдамида барча ливияликларга тегишли бўлган амнистиядан фойдаланган. Бундан ташқари улар Гаагадаги Халқаро судга ҳам мурожаат қилишган.