Украиналик учувчи Надежда Савченконинг фикрича, агар Украинада қурол бўлса, у учинчи жаҳон урушини бошлайди.

«Украинага қуролли ёрдам керакми? Бу қандай ёрдам кўрсатишга боғлиқ. Украина қурол-яроқ қўлга киритадиган бўлса, учинчи жаҳон урушини бошлаб юборади. Ҳозир бизга сиёсий ва иқтисодий кўмак муҳимроқ»,- дейди Савченко.

Украина радаси вакили Андрей Парубий АҚШ давлат котибининг ўринбосари Виктория Нуланд билан суҳбатда АҚШдан қирғин қуроли етказиб беришни тезлаштиришни сўраган.