АҚШ президенти Барак Обама Афғонистон бўйича ҳал этувчи таклифни ёки мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатлар бўйича қарорни Қўшма Штатларнинг навбатдаги президенти ҳал этишини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Бундан ташқари, америкалик етакчининг маълум қилишича, Афғонистондаги вазият аввалгидек беқарор қолмоқда. Унинг сўзларига кўра, у 8400 аскардан иборат АҚШ ҳарбий кучлари контингентини Афғонистонда сақлаб қолишга мажбур.

Бундан ташқари, Обаманинг таъкидлашича, АҚШнинг Афғонистондаги роли ўзгармай қолаверади. Афғон ҳарбийлари ва полицияси аввалгидек АҚШ қуролли кучларидан маслаҳат ва ёрдам олаверади.