Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз Ал-Сауд давлат экстремистларга "темир мушт" туширади, деб айтди. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар бермоқда.

"Қироллик ёшларимизнинг онгини нишонга олганларга темир мушт тушириш билан қатъий тўлиб-тошган", деб айтди қирол Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан миллатга мурожаатида.

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Саудия Арабистонида бўлиб ўтган терактларни қоралади, АҚШ Давлат департаменти раҳбари Жон Керри саудиялик ҳамкасби билан учрашди.

2 июлдан 3 июлга ўтар кечаси Саудия Арабистонининг турли жойларида учта портлаш содир бўлди: Мадинадаги Масжиди Набавия ёнида, Ал-Қатиф шаҳридаги масжид ёнида ва Жиддада АҚШ консуллиги ёнида. Терактлар оқибатида хавфсизлик кучларининг 4 нафар ходими ҳалок бўлган.