Ўзбекистон терма жамоаси «Боруссия»га қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Спорт 06 Июль 2016 26144

Ўзбекистон терма жамоаси бугун ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичига муносиб тайёргарлик олиб бориш мақсадида Австрия давлатида навбатдаги йиғин ўтказиш учун cафарга отланди. Вакилларимиз Австрияда бу гал қуйидаги таркибда жўнаб кетишди:

Дарвозабонлар: И.Нестеров (Локомотив), Э.Суюнов (Насаф).
Ҳимоячилар: А.Комилов, А.Шораҳмедов (Бунёдкор), И.Тўхтахўжаев (Локомотив), Р.Мельзиддинов (Бухоро), К.Тожиев, А.Аҳмедов, Д.Ҳошимов (Пахтакор).
Ярим ҳимоячилар: Ж.Соҳибов, Ж.Болтабоев (Пахтакор), О.Шукуров (Бунёдкор), С.Қуттибаев (Бухоро), С.Андреев, Ш.Каримов, Ж.Искандаров (Пахтакор), Ж.Ҳасанов (Локомотив).
Ҳужумчилар: Д.Ҳамдамов, О.Шомуродов (Бунёдкор), М.Бикмаев (Локомотив), М. Бобожонов (Нефтчи).

Аслида мазкур сафарга “темирйўлчилар” Сервер Жепаров (жароҳати бор) ва Сардор Мирзаев (паспортига боғлиқ муаммо) ҳам бориши режалаштирилган эди. Афсуски маълум сабаларга кўра улар таркибга киритилмадилар.

Самвел Бабаян шогирдлари Австрия йиғиинида 22 июлгача давом эттиришиб, у ерда 14 июль куни Бундеслига вакили  “Боруссия“ Д, 17 июлда эса Россия премьер лигаси аъзсои “Уфа”  ва 22 июль куни  яна бир немис клуби “Карлсруэ” га қарши синов назорат баҳсларини ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз, 24 июль куни Тошкентда Ироқ миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Бош жамоамиз  ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги кейинги ўйинни эса 1 сентябрь куни Тошкентда Сурияга қарши ўтказади.

Манба: Tribuna.uz

Кун янгиликлари
Таниқли ўзбек иқтисодчиси эркин конвертацияни киритиш ҳақида
Samsung Galaxy S8 ва S8+ расман намойиш этилди
Россияда иш вақтида майиб бўлган мигрантларга товон пули тўланади
Томорқага баҳорги картошка, карам ва помидор экишнинг оддий усули
21:14 / 29.03.2017 18680 Жамият
Opal English ўқувчилари IELTS имтиҳонидан 7-8 балл олишди
14:04 / 29.03.2017 5551 Жамият
«Zomin Sunrise» болалар оромгоҳида Наврўз тантаналари бўлиб ўтди
09:25 / 29.03.2017 3239 Жамият
Оролни қутқариш мумкин: ўзбек олими бунинг лойиҳасини тақдим этди
09:25 / 28.03.2017 26849 Ўзбекистон
Мессининг дисквалификация қилинишига ким бош-қош бўлгани маълум бўлди
15:34 95 Спорт
Ўзбекистон делегацияси Парижда Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари иштирокидаги учрашувда
Хорижда яшовчи турклар референдумда фаол қатнашаётгани маълум бўлди
15:22 129 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар