Каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпиони Вадим Меньков Рио–2016 Олимпиадасида иштирок этмайди, деб хабар бермоқда Olamsport.com.

Гап шундаки, халқаро федерация Олимпия ўйинларида бир давлатдан икки йўналиш бўйича йўлланмани қўлга киритган спортчилар биргаликда иккилик баҳсларида иштирок этиш талабини қўйган. Бизда 1000 метр масофада Алексей Мочаловда ҳам яккалик, ҳам иккилик йўналишида лицензия бор. 

Вадим Меньков эса ўзининг севимли 1000 метр масофасида Рио-2016 ўйинлари йўлланмасини қўлга кирита олмаганди. Лекин яна бир ҳамюртимиз Герасим Кочнев билан бирга 1000 метр масофага ўтказилган саралаш баҳсларида лицензияга эга бўлганди. Халқаро талабга кўра, энди Мочалов Кочнев билан бирга иккилик баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Шунингдек, 1000 метр масофага ўтказиладиган яккалик баҳсларида ҳам стартга чиқади. Бу масофада Мочаловнинг натижалари Меньковникига нисбатан яхшироқ. Гарчи, Вадим Риога бора олмасада, унинг лицензияси ўз кучди қолаверади. Худди боксда бўлгани каби. Биз битта вазнда ҳам Элнур Абдураимов, ҳам Хуршид Тожибоев Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган эди. Начора, шунақаси ҳам бўлиб туради.